Бир йиллик ҳарбий хизмат учун Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга кетган 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйгани сабаб уйига ўлик ҳолда қайтди. Марҳумнинг яқинлари уни уриб ўлдиришгани, жасад танасида жароҳатлар борлигини айтмоқда. Бош прокуратура суриштирув бошлади.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринди. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши очилди. Улар тергов давомида гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қашқадарёда ҳарбий хизмат вақтида вафот этган 18 ёшли Руслан Қидиралиевнинг ўлими юзасидан шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд-тиббий экспертизаси ўтказилади ва марҳумнинг ўлимига ростдан ҳам «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани ёки йўқлиги текширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг